1
0
0
%
за май месяц
выплачено
Курс
валют
USD8535.74
EUR9566
RUB132.57
KZT22.23
телефон
доверия
1140

5059

Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда И ва ИИ гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЕК) томонидан аниқланади. Кўрикдан ўтказиш ва касбий меҳнат лаёқатини йўқотиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 195-сон қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида амалга оширилади.

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси 2қисмида белгиланган иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади.

Саралаш :